Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 21:44 Чоп этиш версияси

Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи

2017 йил 18 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари штаблар бошлиқларининг Бирлашган қўмитаси раиси, генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаёт бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов генерал Зубайр Маҳмуд Ҳаётни қабул қилди. Шунингдек, мамлакатимиз мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов меҳмонлар билан учрашди.

Музокараларда минтақавий хавфсизлик ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Покистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди ва институт фаолияти билан танишди.

Ташриф дастурида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва қабрига гул қўйиш кўзда тутилган.

ЎзА
2 796






Все о погоде - Pogoda.uz