Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2017 18:15 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистонга келади

Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаков бошчилигидаги делегация 17-18 август кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади, бошқа тадбирларда иштирок этади.

ЎзА
2 621






Все о погоде - Pogoda.uz