Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 12:32 Чоп этиш версияси

Олий даражадаги музокаралар бошланди

Олий даражадаги музокаралар бошланди Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги музокаралари бошланди.



Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб мавзулари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар дўстона ва амалий руҳда ўтмоқда.

Анвар Самадов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
3 458






Все о погоде - Pogoda.uz