Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 14:28 Чоп этиш версияси

Музокаралар кенг доирада давом этмоқда

Музокаралар кенг доирада давом этмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокараларда савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, кўплаб тижорат шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

Анвар Самадов, ЎзА
1 879






Все о погоде - Pogoda.uz