Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 15:18 Чоп этиш версияси

Музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда.

Анвар Самадов, ЎзА
2 366






Все о погоде - Pogoda.uz