Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2017 12:10 Чоп этиш версияси

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кенгайтирилган таркибда давом этмоқда

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Иштирокчилар муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда.

Унда Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, жумладан, эркин савдо зонаси доирасидаги ҳамкорлик, нефть ва газ машинасозлиги, мелиорация ва товарларнинг божхона нархлари ва бошқа масалалар муҳокама қилиниши белгиланган.

Музокаралар сўнггида Ҳамдўстлик мамлакатларининг турли соҳаларидаги ҳамкорлигини ривожлантириш, ташкилотнинг институционал ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Матназар Элмуродов, ЎзА
2 979






Все о погоде - Pogoda.uz