Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.10.2017 17:25 Чоп этиш версияси

МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда

СОЧИ, 11 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда.

Мажлисда Ҳамдўстлик мамлакатларининг Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилиниши белгиланган. МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг Оила институти ва анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш бўйича баёноти, Ҳамдўстликда 2019 йилни Китоб йили, 2020 йилни 1941-1945 йиллардаги улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

3 579






Все о погоде - Pogoda.uz