Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 20:04 Чоп этиш версияси

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви

Тошкент шаҳрида 2017 йил 7 апрель куни Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хажиев Марказий Осиё минтақасидаги ҳолат, алоқаларнинг долзарб йўналишлари бўйича, шу жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик ҳамда мавжуд умумий муаммолар ечимларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов очди, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди.

Йиғилиш иштирокчилари Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахмановнинг БМТ Хавфсизлик кенгашида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахборотини ҳам тинглади.

Фикр алмашиш чоғида мазкур шаклдаги вазирлар учрашуви барча учун фойдали эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг шу каби форумларини мунтазам равишда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

ЎзА
5 440






Все о погоде - Pogoda.uz