Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.04.2017 14:12 Чоп этиш версияси

Халқ қабулхоналарига халқнинг ишончи ортмоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. Фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Қабулхонада иш замонавий ахборот технологиялари асосида йўлга қўйилган. Фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун зарур қулайликлар яратилган. Қабулхона Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 32-уйда жойлашган.

Президентимиз Халқ қабулхоналари халқ билан мулоқот учун эркинлик ва қулайлик яратгани, энди асосий эътиборни одамларни рози қилишга қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Анвар Самадов, ЎзА
11 220






Все о погоде - Pogoda.uz