Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 12:08 Чоп этиш версияси

Канада делегацияси билан учрашув

2017 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича Бюроси бош директори Алисон ЛеКлаире бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди вазирликнинг расмий сайти.

Бўлиб ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш баробарида биргаликда тўпланган тажриба турли соҳаларда ҳамкориликни янда чуқурлаштириш ва ушбу соҳаларда аниқ йўналишларни белгилаш учун фаол механизм сифатида кўриб чиқмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли савдони алоқаларини кенгайтириш ва Канада капитали иштирокида юқори технологик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда кенг имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.

Шунингдек, томонлар халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шу куни Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбирларда Канада Элчиси Жон Роналд Кёр иштирок этди.

4 473






Все о погоде - Pogoda.uz