ЎзА Ўзбек

06.11.2019 Чоп этиш версияси

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсад

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – бош мақсад


Наманганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмнинг моҳияти ва аҳамияти” мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.

photo5337266257587710986.jpg

Тадбирда прокуратура, ички ишлар, адвокатлар палатаси, соғлиқни сақлаш, халқ таълими тизими вакиллари, шунингдек, жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналар, сурункали алкоголизмга, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка, руҳий касалликларга чалинганларни даволаш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган даволаш профилактика муассасалари ходимлари иштирок этди.

Семинарда маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти,омбудсман роли ва унинг давлат органлари билан ҳамкорлиги тартиби, шунингдек, ушбу соҳада амалда бўлган халқаро ҳуқуқий нормалар ва стандартлар хусусида сўз юритилди.



2 219
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА