Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 21:15 Чоп этиш версияси

И.Савицкий номидаги музей экспонатлари Москвада намойиш этилмоқда

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин куннинг иккинчи ярмида А.Пушкин номидаги тасвирий санъат музейига ташриф буюрди.

Бу ерда мамлакатимизнинг И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи экспонатлари кўргазмаси очилиш маросими бўлди.

«Саҳродаги Лувр» номини олган И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ўзининг бебаҳо дурдона экспонатлари билан дунё санъат ихлосмандлари эътиборини қозонган. Музейда графика, ҳайкалтарошлик, тасвирий ва амалий санъат намуналари, турли археологик топилмалар, этнография буюмлари, қадимий суратлар, тарихий ҳужжатлар сингари юз мингга яқин нодир экспонат жой олган.

Шундай буюк меросни йиғиб қолдирган олим 2002 йилда «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Ўлканинг бой тарихий ва маданий ёдгорликлари ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассам этган мазкур санъат музейида қорақалпоқ элининг миллий безаклари, халқ амалий санъати намуналари, каштачилик буюмлари, миллий либослари сайёҳларнинг эътиборини тортмоқда.

А.Пушкин номидаги тасвирий санъат музейида намойиш этилаётган ноёб экспонатлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА
6 594






Все о погоде - Pogoda.uz