Президентимиз 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида янги саноат корхоналари барпо этиш, хусусан, дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги асосида Андижон туманидаги “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти томонидан инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилиб, ишга туширилди.

885e1b1f-e92b-6e63-cd0a-33d28c348c2b.jpg

Андижон туманидаги Хартум қишлоғида жойлашган, ҳудуди қарийб 1,5 гектар майдонни эгаллаган бу завод Марказий Осиёда ягона бўлиб, асосан инсулин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхона йилига 10 миллион флакон дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Давлатимиз раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, мутасаддилар билан мулоқот қилди.

Айни пайтга қадар инсулин юртимизга четдан келтирилган. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти хажми камаяди, валюта тежалади, қолаверса, нарх пасаяди. Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Умумий лойиҳа қиймати қарийб 28 миллиард сўм бўлган ушбу заводга Германия, Франция, Швейцария, Хитой, Ҳиндистондан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Инсулинни сифатли, халқаро стандартлар талаблари даражасида тайёрлаш бўйича зарур барча ишлар бажарилди. 

e401965f-4de2-f2ff-3b8a-93d92e7442d8.jpg

Маҳсулотнинг 30 фоизи мамлакатимиз ички бозори эҳтиёжини қоплайди, қолган қисми, яъни йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Завод ишга тушиши билан 100 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг 20 дан ортиғи коллеж битирувчиларидир.

Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала, деди Шавкат Мирзиёев. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, чорасини кўрмаган деб биздан норози бўлади.

Давлатимиз раҳбари корхона маҳсулоти сифатли бўлишини таъминлаш, бунинг учун бу ерда ишлаётган мутахассисларнинг хориждаги турдош корхоналарда доимий малака оширишини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Шу ерда "Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятида кукунли антибиотик ишлаб чиқариш, вилоятда фармацевтика саноатига оид бошқа лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

2b532686-2624-b04e-c7c1-fcf55cea89e9.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатимиз раҳбари инсулин ишлаб чиқарадиган корхонада бўлди