Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 19:43 Чоп этиш версияси

Чехия делегацияси Самарқандда

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси Я.Гамачек бошчилигидаги делегация аъзолари 8 февраль куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида бўлди.

Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодларимиз ақлу заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг тарихимизга муносабатига юксак баҳо берди.

Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “PULSAR GROUP BREWERY” Ўзбекистон – Чехия қўшма корхонаси фаолияти билан танишув ҳам таассуротларга бой бўлди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
4 554






Все о погоде - Pogoda.uz