Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 15:44 Чоп этиш версияси

Атоқли шоирларимизга эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия хотирасига бағишлаб бунёд этилган ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 27 апрелда Жиззах вилоятига ташрифи давомида улкан шоирлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг адабий меросини кенг тарғиб қилиш, асарларидаги эзгу тушунчалар моҳиятини ёшларга етказиш лозимлигини таъкидлаган эди.

Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони, икки шоир номи билан аталувчи ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда музей халқимизнинг ардоқли фарзандларига кўрсатилган улкан эҳтиром намунаси бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги «Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан мазкур мактаб-интернат учун 4 қаватли замонавий бино қуриб битказилди. Бу ерда яратилган замонавий шароитлар, 100 ўринли ётоқхона, ошхона, фаоллар зали ўқувчиларнинг муносиб таълим олишига хизмат қилади.

Жиззах шаҳридаги тарихий Хўжа Нуриддин мадрасасида адабиётимизнинг улкан намояндалари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг адабий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида музей ташкил этилди. Бунинг учун мадраса биноси тубдан таъмирланиб, тарихий кўриниши тикланди. Мадрасанинг гумбаз қисми сирланган кошин билан қопланди.

Музей экспозицияси мазмуни Президентимизнинг «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» асари ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони, улар номи билан аталувчи мактаб-интернат ташкил этиш бўйича билдирган фикр-мулоҳазалари асосида шакллантирилган.

Давлатимиз раҳбари Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги хиёбон атрофини янада ободонлаштириш, музей фаолиятини такомиллаштириш, мактаб-интернат моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.

Умар Асроров, ЎзА
4 321






Все о погоде - Pogoda.uz