Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.04.2017 19:41 Чоп этиш версияси

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Жон Трамп Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга ва Сизнинг тимсолингизда бутун Америка халқига янгиланиш, фаровонлик ва уйғониш фасли бўлган Наврўз байрами муносабати билан йўллаган самимий табрик ва эзгу тилакларингиз учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман. 

Сизнинг шахсий муносабатингизни юксак қадрлайман, Ўзбекистон Республикаси билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хусусан, мамлакатларимиз бизнес доираларининг яқин алоқаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. 

Ўзбекистон билан Американинг стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, айниқса, минтақавий ва халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги долзарб масалалар бўйича ёндашувларимизнинг муштараклиги мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилишига ишонаман. 

Биз амалга ошираётган чуқур ва кенг кўламли ислоҳотларни юксак эътироф этганингиз учун Сиздан миннатдорман. Биз фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва аҳоли ҳаёт даражасини тубдан ошириш бўйича танлаган йўлимизни қатъий ва изчил давом эттирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, Жаноб Президент, мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Америка Қўшма Штатлари халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилайман. 

Самимий ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

10 200






Все о погоде - Pogoda.uz