ЎзА Ўзбек

06.12.2017 11:21 Чоп этиш версияси

Афғонистон Президенти Бухорога келди

Афғонистон Президенти Бухорога келди Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди.

Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.

Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза килади.

Куннинг иккинчи ярмида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

Зиёдулла Жонибеков, ЎзА
13 081