Ҳамдардлик
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларига
Хитой Халқ Республикаси РаисиСи Цзиньпин Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сичуань провинциясида содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.
Шу муносабат билан Сизга ва бутун Хитой халқига чуқур таъзия изҳор этаман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар соғайиб кетишини тилайман.
Қайғу билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти