ЎзА Ўзбек

15.02.2018 18:48 Чоп этиш версияси

Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди

2018-йилнинг 15-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатидаги Маржори Стонеман Доуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан Вазир самимий таъзия билдирди.

Ўз навбатида, Элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди, дея хабар қилади “Жаҳон” ахборот агентлиги сайтида.


10 383