Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.10.2017 21:31 Чоп этиш версияси

Аҳмад Шаҳид: Ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этади

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси бошчилигидаги делегацияси жорий йил 2-12 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлди. Делегация раҳбари Аҳмад Шаҳид ташриф якунлари бўйича ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Аввало, самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон Президенти билан мамлакатда турли миллат ва элат вакиллари, турли динга эътиқод қилувчилар ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш каби кўплаб масалаларни муҳокама қилдик.

Биз Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бўлдик, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оддий одамлар билан суҳбатлашдик. Юртингизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва диний бағрикенгликнинг нақадар мустаҳкам эканлигига гувоҳ бўлдик.

Шуни мамнуният билан таъкидлашим керакки, Ўзбекистонда бу йўналишда катта ютуқларга эришилган. Ислом илми ва маърифатига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломалар қадамжолари обод этилиб, аҳоли ва меҳмонлар мазкур муқаддас масканларни эмин-эркин зиёрат қилмоқда.

Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш бўйича ноёб тизим яратилган. 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакиллари тинч-тотув яшамоқда. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинлиги қонунчилик асосида кафолатланган.

Ушбу ташрифимиз натижалари Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини юксак босқичга кўтаришга, янги имкониятлар ва йўналишлар очишга хизмат қилишига ишонамиз.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА
4 684






Все о погоде - Pogoda.uz