ЎзА Ўзбек

26.10.2019 Чоп этиш версияси

ЎзА жамоаси “Бош вазир кубоги“да совриндор бўлди (фоторепортаж)

ЎзА жамоаси “Бош вазир кубоги“да совриндор бўлди (фоторепортаж)

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ташкил этилган аёллар ўртасидаги волейбол бўйича ўтган “Бош вазир кубоги” мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида ўтган волейбол мусобақасининг сўнгги кунида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси бронза медали учун ўтган кескин ва муросасиз ўйинда “Мактабгача таълим вазирлиги“ни 2-1 ҳисобида таслим этди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ жамоаси мусобақада биринчи, “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги“ жамоаси иккинчи поғонадан жой олди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларининг тақдирлаш маросими, эртага 27 октябрь куни “Миллий“ стадионида бўлиб ўтади.

O'zA-3-o'rin (5).jpg

O'zA-3-o'rin (7).jpg

O'zA-3-o'rin (8).jpg

O'zA-3-o'rin (11).jpg

O'zA-3-o'rin (9).jpg

O'zA-3-o'rin (15).jpg

O'zA-3-o'rin (6).jpg

5 176
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА