ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

"Тумор"дан ажиб гулдаста

"Тумор"дан ажиб гулдаста

ФОТОРЕПОРТАЖ. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мазкур ижодий жамоа қошидаги "Тумор" рақс ансамблининг концерти бўлиб ўтди.

Ансамбль 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, у миллий рақсларимизни ривожлантириш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш, миллий рақс ва хореография борасида изланаётган ёш истеъдодларни халқимизга яқиндан таништиришга фаол ҳисса қўшиб келмоқда.

Унинг балет рақслари опера ва балет спектаклларининг янада қизиқарли ва жозибадор бўлишини таъминлаб келмоқда. Ансамбль мамлакатимиз миллий рақс санъатининг барча мактаб ва анъаналарини ўзида фаол ва бетакрор тарзда мужассам этгани билан аҳамиятлидир.

Янги мавсумдаги илк концертда дастлаб юртимизнинг турли ҳудудларига хос бўлган миллий рақслардан намуналар ижро этилган бўлса, иккинчи қисмда дунё халқларининг бетакрор рақсларидан лавҳалар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Наинки рақс ва хореография, балки жўшқин мусиқа, шеърият кечасига айланган ушбу концерт санъат мухлисларига манзур бўлди.

photo_2019-09-28_20-13-47.jpg

photo_2019-09-28_20-13-48.jpg

photo_2019-09-28_20-13-49.jpg

photo_2019-09-28_20-13-55.jpg

6 769
Н.УСМОНОВА, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА