ЎзА Ўзбек

22.03.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент кўчаларида Наврўз айёмига бағишлаб ҳарбий санъаткорлардан концертлар давом этади

Тошкент кўчаларида Наврўз айёмига бағишлаб ҳарбий санъаткорлардан концертлар давом этади

Бугун, 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан пойтахтимизнинг Халқлар дўстлиги саройи олдида концерт дастури намойиш этилди.

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларининг талабларига биноан ҳамда халқимизга байрамона кайфият улаш учун Тошкент кўчаларида ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари давом этади. 
  
Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг Наврўз – умумхалқ байрамига туҳфа сифатида эртага, 22 март куни Тошкент шаҳрининг аҳоли дам олиш ва истироҳат боғларида ҳарбий оркестрлар, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоалари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан миллий либосларда кўргазмали чиқишлари ва концерт дастурлари қўйилади. 

AD7A8869.JPG

Соат 11:00 дан 13:00 гача:

• «Локомотив» боғи (Эко-бозор ёнида) — Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва курсантларнинг кўргазмали чиқишлари;

• «Бобур» боғи — Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаси, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари;

• «Ғофур Ғулом» боғи — Мудофаа вазирлиги Маказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли.

AD7A8934.JPG

Соат 15:00 дан 18:00 гача:

• «Ашхобод» сайилгоҳи — Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаси, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари;

• «Анҳор-Локомотив» сайилгоҳи — Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва курсантларининг кўргазмали чиқишлари;

• «Мирзо Улуғбек» боғи — Мудофаа вазирлиги Маказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

6 335
ЎзА