ЎзА Ўзбек

15.05.2019 15:51 Чоп этиш версияси

Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи ҳақида биласизми?

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани Вахшивор тоғ тизмалари орасида Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи жойлашган.

Зиёратгоҳ тасаввуф илмининг билимдони, мутасаввуф шоир Сўфи Оллоёр номи билан боғлиқ. 
1710 йилларда етти нафар халифаси билан мазкур қишлоққа келган ҳазрат бу жойни маскан тутиб, масжид қурдиради. 

Синчли пахсадан қурилган масжид хонақох, икки томонли айвон ва қўшимча хоналардан иборат. Шимоли-шарқий томони ҳашаматли бўлиб, меҳробсимон равоқлар ишланган. Эшиклари тепасидаги табандонлар ганчкор панжара билан безатилган. 

Мажмуа ҳовлисида Сўфи Оллоёр даврида экилган тут дарахти ҳамон кўкариб турибди. Зиёратгоҳдаги Қорабулоқ сув ҳавзаси 300 йилдан буён халқни тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

1.jpg

5.jpg

8.jpg

9.jpg

12.jpg

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА
2 536