ЎзА Ўзбек

22.03.2019 Чоп этиш версияси

Наманганда Наврўз сайли

Наманганда Наврўз сайли

Бугун Наманган вилояти марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғи байрамона безатилган. Бу ерда нишонланаётган Наврўз сайлида хорижий давлатлар, республикамизнинг узоқ-яқин ҳудудларидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этмоқда.

Байрам тантаналарида Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева, шунингдек эстрада хонандалари – Сардор Мамадалиев, Ғайрат Усмонов ҳамда маҳаллий санъаткорлар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар, кўнгилочар дастурлар, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари йиғилганларнинг байрамона кайфиятини янада кўтарди.

photo5233701114178808403.jpg

Пазандалар ўртасида “Дўппидек ош”, “Тандир шоу” танловлари ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди. Шунингдек, турли кўргазмалар, халқ ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди, гуллар ва китоб ярмаркалари ташкил этилди. Аттракционлар эса каттаю кичикнинг хизматида...

Қолаверса, Наврўз сайлида вилоят ҳокимлиги томонидан ўн олти нафар болажоннинг хатна, икки жуфт оиланинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди. Тўйболаларга 1 миллион сўмлик банк омонат сертификатлари ҳамда ёш келин-куёвларга мебеллар тўплами ва кир ювиш машиналари, ногиронлиги бор шахсларга эса аравачалар топширилди.

Шундан сўнг байрам тантаналари “Ёшлар” боғига кўчди. Байрам тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

photo5233701114178808407.jpg

photo5233701114178808409.jpg

photo5235829029955807818.jpg

photo5235829029955807819.jpg

photo5235829029955807820.jpg

photo5235829029955807821.jpg

5 162
Ҳотам Мамадалиев, ЎзА