ЎзА Ўзбек

30.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Халқаро қўшиқ фестивали иштирокчилари Самарқандда

ФОТОРЕПОРТАЖ: Халқаро қўшиқ фестивали иштирокчилари Самарқандда

“Анна Герман” халқаро қўшиқ фестивали иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова кутиб олди. Нуфузли халқаро қўшиқ фестивали иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, азиз қадамжоларда бўлиб, юртимиз тарихи, бой маданияти ҳақида етарли маълумотга эга бўлди. Самарқандлик уста ҳунармандларнинг маҳсулотлари ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

- Самарқандда илк бор бўлишим, - дейди фестивал иштирокчиси, польшалик Сильвия Зюлковска. – Бу юртнинг таърифини кўп эшитгандим. Самарқанд эшитганларимданда бетакрор экан. Тарихий обидалардаги ўзига хослик, ҳунармандларнинг бетакрор асарлари бу заминда маданият, санъатга бўлган юксак эътибордан далолат. Биз шундай юртда ўз чиқишларимизни намойиш этишдан мамнунмиз. Дастурларимиз Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон ва Россияда ҳам ташкил этилади.

1.jpg

3.jpg

13.jpg

6.jpg

8.jpg

2.jpg

4 796
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА