ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Деҳқонободда йирик сув омбори барпо этилмоқда

ФОТОРЕПОРТАЖ: Деҳқонободда йирик сув омбори барпо этилмоқда

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани аҳолисини, томорқа ер эгаларини сув тақчиллиги муаммоси қийнаб келмоқда. Айниқса, Қорашина, Деҳқонобод, Аэродром, Бибиқорасоч, Бешбулоқ, Навобод, Гумбулоқ каби қишлоқ ва маҳаллаларда бу янада яққол сезилади. Шу боис, ҳудудда қор ва ёмғир сувларини йиғиб, ёз мавсумида аҳолига етказиб беришни таъминлайдиган йирик сув омборига эҳтиёж юқори.

Шунга мувофиқ, ҳудуддаги Шакарбулоқ қишлоғи яқинида Кичик ўра дарёси ўзанида 1976-1982 йилларда барпо этилган, аммо ўз вақтида эътибор қаратилмагани, тозалаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмагани натижасида йиллар ўтиши билан турли чўкиндиларга тўлиб қолган ва сиғим қувватини деярли йўқотган сув омборида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари юқоридаги маҳалла ва қишлоқларни сув билан таъминлаш имконини бериши билан аҳамиятли.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, ушбу сув омборининг фойдаланиш ҳажмини ошириш ишлари 2017 йилги манзилли дастурга киритилган, - дейди туман ҳокими ўринбосари С.Самадов. – Шу асосда тендер савдолари ўтказилиб, унда ғолиб деб топилган “Яккабоғ Қўрғони“ корхонаси қурилиш ишларини бажармоқда.

240 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган сув омбори ҳудудида узунлиги 850 метр, баландлиги 36,2 метр ҳажмдаги сув тўғони қуриш, таъмирлаш, кўприк барпо этиш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, унинг қувватини янада ошириш борасида ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда лойиҳа ташкилоти томонидан объектнинг йиллик сув тўплаш ҳажмини 30 миллион кубга етказиш бўйича 69,5 миллиард сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган. Бу мазкур сув омборининг қуввати охирги йиллардаги сув тўплаш ҳажмига нисбатан камида 10 баробар оширилади, деганидир.

1.jpg

2.jpg

3.jpg

6.jpg

7.jpg

6 460
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар, ЎзА