ЎзА Ўзбек

26.10.2019 Чоп этиш версияси

Довруғи дунёга машҳур – Сумак нашватиси (фоторепортаж)

Довруғи дунёга машҳур – Сумак нашватиси (фоторепортаж)

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Сумак қишлоғида етиштириладиган нашвати ўзининг мазали таъми ва фойдали хусусиятлари билан дунёга машҳур.

Нашвати кўп йиллик мевали дарахт бўлиб, йил сайин ҳосилдорлиги ортиб боради. Юз йиллик нашвати дарахти 300 килограммгача ҳосил бериши мумкин. Сумак нашватиси жуда тотли бўлиб, турли витаминларга бойлиги билан қадимдан шифобахш саналган.

8.jpg

–Ҳозир нашвати деярли барча хонадонда ўстириляпти, - дейди Сумак қишлоғи тарихи билимдонларидан Фахриддин Ҳисомов. – Сумакнинг нашватиси бошқача. Ўзга жойда бундай ширин мева битмайди. Шу навни самарқандлик ва хоразмлик боғбонлар ҳам экишди. Лекин мазаси биздагидай бўлмади. Айниқса, лалмида етиштирилган меванинг мазаси янада тотли бўлади. Мевани етиштиришу парваришдан тортиб, териб олиб сақлашгача ота-боболаримиздан қолган сирларга амал қиламиз. Юз йиллик дарахтлар ҳамон мева бераётганининг сабаби ҳам шунда. Уларни сақлашда боболаримиз қурган тагхона, яъни ертўладан фойдаланамиз. У ердаги ҳарорат нашватиларни ёз фаслигача сифатини ўзгартирмай сақлашга имкон беради.

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов айнан Сумак нашватисини татиб кўриб, ушбу мисраларни ёзган гўё:

Мени дерлар

Нашвати,

Шарбатларнинг

Шарбати,

Мазаларнинг

Мазаси,

Лаззатларнинг

Лаззати.

14.jpg

12.jpg

9.jpg

4 782
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар, ЎзА