ЎзА Ўзбек

10.07.2019 18:07 Чоп этиш версияси

Андижонда илк бор спортнинг қоидасиз жанг тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

Андижонда илк бор спортнинг қоидасиз жанг тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

Андижонда илк бор спортнинг қоидасиз жанг тури бўйича профессионаллар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжондан 28 нафар спортчи рингга кўтарилди.

– Турнир мамлакатимизда еттинчи бор ташкил этилаётган бўлса, Андижонда биринчи марта ўтказилмоқда, – дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов. – Жанг олиб бораётганлар орасида ўз мамлакатларининг кўп карра чемпионлари, халқаро мусобақалар ғолиблари бор.

Жуфтликлар 14 вазн тоифасида 3 раунд давомида кураш олиб бордилар. Ўзбекистонлик Фарҳод Холматов тожикистонлик Акмал Неъматовни биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратди. Яна бир вакилимиз Шаҳзод Собиров худди шундай тарзда тожикистонлик Умрбек Тилабергановдан устун келди. Ўз навбатида Александр Абрамов (Россия) Фарруҳ Ғаффоровни (Ўзбекистон) дастлабки беш дақиқадаёқ таслим қилди. Қолган жанглар ҳам қизиқарли, муросасиз курашлар остида ўтди.

3.JPG

7.JPG

9.JPG

11.JPG

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА
2 187