ЎзА Ўзбек

10.07.2019 18:11 Чоп этиш версияси

17 нафар ёшларга 1 миллиард 320 миллион сўмлик кредитлар ажратилди

17 нафар ёшларга 1 миллиард 320 миллион сўмлик кредитлар ажратилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида «Yoshlar - kelajagimiz» Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ҳудудидаги13 маҳалла ва овулфуқаролар йиғинида яшовчи ёшларнинг мурожаатларига кўра5 миллиард 830 миллион сўмлик 47 та бизнес лойиҳанинг манзилли рўйхати шакллантирилган. Шулардан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган 17 нафар ёшларга 1 миллиард 320 миллион сўмлик кредитлар ажратилган.

- 2018 йил октябрь ойида тадбиркорлик фаолиятимни бошладим. Бунда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Тахиатош туман филиали ходимлари яқиндан ёрдам беришди. Ушбу жамғарма томонидан ажратилган 150 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига гўзаллик салони ва тикувчилик цехини ташкил қилдим. Бу ерда 10 нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Ҳозирда аҳолидан ва корхона-ташкилотлардан келиб тушган буюртмалар асосида кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқдамиз, - дейди «Одина» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳаббат Матёқубова.

1.jpg

2.jpg

3.jpg

6.jpg

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА
1 221