ЎзА Ўзбек

23.01.2018 10:04 Янги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси тасдиқлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 22 январь
№ ЎРҚ—460