ЎзА Ўзбек

09.07.2018 21:56 Янги қонунлар

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 20 июнда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда 
маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги 113–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№ 9, 188-модда; 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан
кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг  Президенти               Ш. Мирзиёев