Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.02.2017 14:23 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари Буюк Британияда малака ошириб қайтди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» кўрик-танлови ғолиблари яқинда Буюк Британиянинг нуфузли олий ўқув юртларида малака ошириб қайтди.

Мамлакатимизда ёш авлоднинг замонавий касб-ҳунар сирларини ўрганиши баробарида, чет тилларни мукаммал ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бундай йигит-қизлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Буюк Британиянинг Глазго Каледониан университети нуфузли таълим муассасаларидан бири бўлиб, у ерга дунёнинг барча бурчакларидан малака ошириш курсларига тингловчилар келади. Университетнинг тажрибали мутахассислари ва профессорлари томонидан ўқитувчиларимизга дарс жараёнидаги тил терминлари, талаффуз устида ишлаш, чет тилини ўргатишда аутентик материаллардан фойдаланиш ва дарс ўтишнинг бошқа самарали усуллари ҳақида маълумот берилди.

Тажриба алмашиш жараёнида CEFR (Чет тилини эгаллашнинг умумевропа талаблари) тизими ва унинг Ўзбекистонда жорий этилиши юзасидан фикр алмашилди.

Дарс ўтишнинг кичик гуруҳлар билан ишлаш, ўқитишнинг коммуникацион методларидан фойдаланиш, чет тилида мулоқотга киришиш каби усуллари иборалар ва ролли ўйинлар орқали ўргатилди.

Ўзбекистонлик инглиз тили ўқитувчилари Глазго шаҳрида жойлашган Глазго академияси ва мактабларда бўлиб, мамлакатимиз ҳаётига оид тақдимотлар ўтказди.

Малака ошириш курси якунида Ўзбeкистoн ўқитувчилaрига халқаро сертификатлар топширилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
1 543






Все о погоде - Pogoda.uz