Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 16:18 Чоп этиш версияси

Ёшларни турли таҳдидлардан асрайлик

Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, салбий ахборотлардан ҳимоялаш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ёшларни турли экстремистик, террористик, миссионерлик оқимлари, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда бундай иллатларга қарши маънавий иммунитетни шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Бундай тадбирлар мамлакатимизнинг барча олий ва ўрта махсус билим юртларида ўтказилмоқда, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши сектор мудири У.Бектемиров. – Мақсадимиз, она Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, эзгу ғоялар ва яратувчанлик руҳи билан ёшларни бир мақсад атрофида жамлаш, қалбида юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишдан иборатдир.

Давра суҳбатида касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда ёшларни ёт иллатлардан асраш борасида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
1 981






Все о погоде - Pogoda.uz