Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 13:54 Чоп этиш версияси

Ёшлар одам савдосига қарши

Фарғонада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида “Одам савдоси – аср муаммоси” шиори остида кўрик-танлов бўлиб ўтди. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси, вилоят прокуратураси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган тўрт жамоа иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларни турли таҳдид ва иллатлардан, хусусан, одам савдосидан асрашга доимий эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Биринчи Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Одам савдоси ҳудуд-чегара билмайдиган глобал муаммодир. Мамлакатимизда фуқароларнинг ушбу жиноят қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш, ундан жабр кўрганларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлат органлари, фуқаролар йиғинлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг мувофиқлашган фаолияти бу борада яхши самара бермоқда. Масалага кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, унинг мудҳиш оқибатларидан ёшларни огоҳ этиш мақсадида турли давра суҳбатлари, тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

–Ўз ҳуқуқини билган инсон ҳеч қачон адашмайди, жамиятда ўз ўрнини топади, – дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ўктамжон Абдурасулов. – Бугунги кунда ёшларимиз ўртасида турли жиноятларнинг олдини олиш, хусусан, одам савдосига қарши курашиш барчамизнинг муҳим вазифамиздир. Уч босқичда ўтказилган мазкур кўрик-танлов ҳам ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Жамоалар чиқишларида одам савдосининг мудҳиш оқибатларини очиб берди. Танловда Марғилон педагогика коллежининг “Келажак” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 686






Все о погоде - Pogoda.uz