Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 18:02 Чоп этиш версияси

Ёшлар иш билан таъминланади

Ёшлар иш билан таъминланади Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида тикув ва тикув-трикотаж ишлаб чиқариш техник-технологи, маиший хизмат техникаси ва касса аппаратини таъмирлаш устаси, компьютер инжинеринги техниги, қурилиш-пардозлаш ишлари устаси каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

480 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олаётган таълим масканида пухта билим олиш ва касб малакасини эгаллаш учун барча шароит яратилган. 25 дан зиёд тўгарак ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.

Коллежни жорий ўқув йилида 125 ўқувчи битиради. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги 60 дан зиёд корхона ва ташкилот билан тўрт томонлама шартномалар имзоланмоқда.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
10 084






Все о погоде - Pogoda.uz