Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2017 16:39 Чоп этиш версияси

Жиззахда энг билимдон ёш истеъмолчилар аниқланди

Жиззахда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Энг иқтидорли ёш истеъмолчи – 2017” кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида бозорни одамлар ҳаёти, саломатлигига хавф туғдирувчи маҳсулотлар сотилишидан ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 9 ўқувчи иштирок этди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунини қай даражада билиши ва уни амалда қўллай олиш кўникмасини намойиш этди, истеъмолчи ҳуқуқлари бўйича тест, сотувчи-истеъмолчи муносабатларида кўп учрайдиган масалалар ечими бўйича синовдан ўтди.

Барча шартлар бўйича энг кўп балл тўплаган Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси Адолат Маманазарова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларга Жиззах саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаббат Абдимуродова, Зомин тиббиёт коллежи ўқувчиси Шоҳиста Тоғаева сазовор бўлди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
693






Все о погоде - Pogoda.uz