Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 18:02 Чоп этиш версияси

Видеоселектор йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим масканларидаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида "Олий таълим муассасаларида коррупция, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари" мавзуида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласига муттасил эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар ёш авлодни турли иллатлардан асраш, уларнинг Ватан, жамият олдидаги ижтимоий бурчини теран тушунтириш, йигит-қизларнинг билиб-билмай ҳуқуқбузарликка йўл қўйиши сабабларини эрта аниқлаш, турли кўнгилсиз ҳолатларни ўз вақтида бартараф этишга доир амалий ишлар билан уйғун олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган видеоселекторда ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш масалалари таҳлил қилиниб, мазкур йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинган эди.

Юртимизда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган дастур бўйича турли тадбирлар, давра суҳбатлари, танловлар, семинар-тренинглар мунтазам ўтказилмоқда. Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профилактика куни, деб эълон қилингани ёшларнинг билиб-билмай ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этиши, йўлдан адашишини ўз вақтида бартараф этишда муҳим омил бўлмоқда.

Видеоселектор йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим масканларидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари холис, чуқур ва атрофлича таҳлил этилди. Ўқувчи-ёшларда юртимиздаги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик, ҳалоллик, каттага ҳурмат, кичикка иззат туйғуларини мустаҳкам қарор топтириш педагогик жамоа, маҳалла, оилалар зиммасига улкан вазифалар юклаши таъкидланди. Маънавий-маърифий тадбирларнинг сифати ва таъсирчанлигини ошириш, ёшларнинг таълимдан ташқари бўш вақтини тўғри ва оқилона ташкил этишда турли фан, бадиий ижодиёт, касб-ҳунарга оид тўгараклар ишини кучайтириш, талабалар турар жойларида маънавий-маърифий чора-тадбирларни такомиллаштириш, ўқув масканларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Назокат Усмонова, ЎзА
2 268






Все о погоде - Pogoda.uz