Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.09.2017 15:40 Чоп этиш версияси

Қува туманидаги 67-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилоятида жорий йилда 26 умумтаълим мактаби, 38 мактабгача таълим муассасаси реконструкция ва қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида навқирон авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда ўсиб-улғайиши учун замонавий таълим муассасалари, спорт, мусиқа ва санъат иншоотлари барпо этиш, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида Қува тумани Пахтакор қишлоғида жойлашган 67-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишларига 3 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча шароит яратилган.

– Кенг ва ёруғ синф хоналари, спорт зали ва майдончаси ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради, – дейди мактаб директори Р.Шамсиддинов. – Фарзандларимизга кўрсатилаётган бундай улкан эътибор ота-оналарни ҳам беҳад хурсанд қилмоқда.

Мактабнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
1 946






Все о погоде - Pogoda.uz