Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 15:39 Чоп этиш версияси

Термиз давлат университети ҳузуридаги янги ҳудудий марказга раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасалари тасарруфига берилди.

Уларнинг негизида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ташкил этилди.

Ушбу ҳудудий марказлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимига Жумаев Худайберди Қурбандурдиевич тайинланди.

Бу ҳақда душанба куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

ЎзА
8 786