Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 22:17 Чоп этиш версияси

Таълим сифатини ошириш – долзарб масала

Таълим сифатини ошириш – долзарб масала Тошкент давлат стоматология институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимига оид ҳужжатлари ижросига бағишлаб «Тиббиёт олий ўқув юртларида таълим жараёни сифатини юксалтириш ва ўқув жараёнини тўғри шакллантириш» мавзуида семинар ташкил этилди.

Институт проректори М.Дўстмуҳамедов ва бошқалар мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга доир муҳим масалалар белгиланган.

Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 5 майдаги «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилаётир.

4.JPG

Тошкент давлат стоматология институтида жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилиб, ўқув жараёнига илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материаллари кенг жорий қилинмоқда. Шунингдек, ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хориждаги таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш, магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда амалиёт ўташини, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилган.

Институтда жорий ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида камида иккитадан гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилгани талабаларнинг хорижий тенгдошлари билан мулоқот ўрнатиши ва халқаро стандартларга мос кадрлар тарбиялашни таъминлайди.

Тадбирда мазкур амалиётни тиббиёт йўналишидаги барча олий таълим муассасаларида жорий қилиш ижобий самара бериши таъкидланди. Талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, касбига бўлган масъулиятини шакллантириш ҳамда таълим сифатини янада ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Моҳигул Қосимова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
3 753






Все о погоде - Pogoda.uz