Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.11.2017 10:44 Чоп этиш версияси

Соҳибқирон ворислари тарбияланади

Самарқандда “Темурбеклар мактаби”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази мутасаддилари, Самарқанд ҳарбий гарнизони офицерлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, касб-ҳунар коллежларининг чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани таъкидланди.

– Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, юртимиздаги барча ҳарбий академик лицейларга “Темурбеклар мактаби” номи берилди, – дейди Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бўлим бошлиғи С.Санақулов. – Бундай ном берилиши, аввало, шу азиз ва жонажон Ватанимизнинг ҳар бир фуқаросига ифтихор бағишлаши баробарида, масканда таълим олаётган ўқувчиларда Соҳибқирон Амир Темурга хос эл-юртга садоқат, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади. Уларни йигит кишига энг ярашиқли касб – Ватан ҳимоячиси бўлишдек масъулиятли ишнинг этагини маҳкам тутишга ундайди.

Тадбир иштирокчилари мактабнинг махсус жиҳозланган синф хоналари, ҳарбий жанг санъати, жанговар руҳиятни кўтарадиган экспонатлар билан танишди. Фотосуратлар кўргазмаси, китоблар тақдимоти, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзуидаги очиқ дарсларда иштирок этди.

“Темурбеклар мактаби” тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган ҳарбий-спорт мусобақалари, улар томонидан тайёрланган бадиий дастур иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 107






Все о погоде - Pogoda.uz