Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2018 21:02 Чоп этиш версияси

Санъат, маданият ва олимпия заҳиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларга айлантирилади

Санъат, маданият ва олимпия заҳиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларга айлантирилади
Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида Касб-ҳунар таълими маркази ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифалари қаторига тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар, тижорат банклари ва йирик корхоналар билан биргаликда касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш киради.

Қарор билан санъат, маданият ва олимпия заҳиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига ўзгартириш белгиланди. Уларнинг битирувчиларига диплом берилади.

ЎзА
16 092