ЎзА Ўзбек

15.04.2019 12:35 Чоп этиш версияси

ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 60,5 миллион АҚШ доллари ажратилади

ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 60,5 миллион АҚШ доллари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади.

Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 миллион АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

ЎзА
1 507