Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.05.2017 17:49 Чоп этиш версияси

Олий таълим тизими такомиллашмоқда

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ислоҳотлар» мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг, ижтимоий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини модернизация қилиш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Олий таълим муассасаларида замонавий ўқув ва моддий-техник база яратилган. Ўқув жараёни замонавий техник воситалар, ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий маҳсулотлар билан таъминланган. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мазкур ислоҳотларни изчил давом эттиришга доир аниқ ва устувор вазифалар белгиланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва уни жаҳон стандартлари даражасида ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр юритилди.

Қарорда ҳар бир олий таълим муассасаси хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиши, ўқув жараёнида халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни қўллаш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш белгиланган.

Педагог кадрларнинг касб малакаси ва маҳоратини сифат жиҳатдан мунтазам ошириб бориш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкадан ўтишини йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD дастури ва хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитиш назарда тутилмоқда. Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилади.

– Олий таълим тизимида янги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликлар жорий этилиши мамлакатимиз ёшларининг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлади, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Абдураҳим Маннонов. – Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, институтимизда 2018-2020 йилларда халқаро иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар, халқаро туризм ҳамда халқаро журналистика каби янги таълим йўналишларини очиш режалаштирилмоқда. Бу борада барча ташкилий ва ҳуқуқий ишлар амалга оширилмоқда.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 691






Все о погоде - Pogoda.uz