Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 19:32 Чоп этиш версияси

Навоий шаҳрида замонавий бошланғич таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Навоий шаҳрида замонавий бошланғич таълим муассасаси фойдаланишга топширилди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Навоий шаҳридаги 27-мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Навоий шаҳар ҳокими У.Халилов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Г.Аслонова ва бошқалар мамлакатимизда таълим тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, ёш авлодни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Хусусан, мактаб ёшигача бўлган даврда боланинг дунёқараши ва тасаввурини кенгайтириш, турли хорижий тиллар ва фанлардан бошланғич билимини шакллантиришда олий маълумотли, тажрибали педагог кадрлар кенг жалб этилиши юксак самаралар бермоқда. Президентимизнинг жорий йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

9.JPG

Жорий йилда вилоятда 4 мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилиниб, 6 таси капитал таъмирдан чиқарилди. 2018 йилда 10 мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш режалаштирилган.

6.JPG

– Муассасамиз замонавий қиёфа касб этиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди, – дейди 27-мактабгача таълим муассасаси мудираси Машҳура Ҳамидова. – 220 ўринга мўлжалланган масканда болаларга олий маълумотли, кўп йиллик тажрибага эга педагоглар таълим-тарбия бермоқда. Турли фан, спорт ва санъат тўгараклари энг сўнгги анжомлар билан жиҳозланди.

“Навоий Гранд Дилайвер” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 1 миллиард 85 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган масканда ёзги болалар ўйин майдони қурилиб, турли аттракционлар ва эртак қаҳрамонларининг ҳайкали ўрнатилди.

Шу куни Учқудуқ туманида ҳам учта мактабгача таълим муассасасининг реконструкция ва мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 565






Все о погоде - Pogoda.uz