Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.09.2017 15:50 Чоп этиш версияси

Маънавий баркамол ёшлар

Маънавий баркамол ёшлар Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 2 минг 370 дан ортиқ ўқувчи замонавий шароитларда таҳсил олмоқда. Таълим даргоҳида ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган.

Бунда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Абдуллаеванинг муносиб ҳиссаси бор.

Педагог ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, жамиятда кечаётган жараёнларга дахлдорлик туйғусини ошириш ҳамда ғоявий иммунитетини мастаҳкамлашга хизмат қилувчи тарғибот тадбирларини мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Бу жараёнда мактаб кутубхонаси ва маънавият хонасини янги адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларда мутолаа маданиятини ошириш, дарсдан ташқари бўш вақтини самарали ташкил этиш борасидаги ишлар яхши самара бермоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 355






Все о погоде - Pogoda.uz