Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 17:10 Чоп этиш версияси

Халқ таълими вазири: Ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади

Халқ таълими вазири: Ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади
Халқ таълими вазирлиги томонидан устоз-мураббийларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини қонуний ҳимоя қиладиган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълум қилди.

– Мазкур қарорда чекка-чекка туманларда, ўзи яшайдиган ҳудуддан олисда меҳнат қиладиган ўқитувчиларга уй-жой ажратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади, – деди У.Иноятов. – Бу билан халқимиз орасида ўқитувчи деган шарафли касб эгаларининг обрўсини янада ошириш кўзда тутилган.

ЎзА
20 866