Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2017 17:27 Чоп этиш версияси

Истеъдодлар мактаби

Истеъдодлар мактаби Навоий шаҳридаги 8-мусиқа ва санъат мактабида 130 нафар ёш истеъдод замонавий шароитларда таълим-тарбия олмоқда.

Замонавий таълим андозалари асосида жиҳозланган санъат даргоҳида ўқувчилар миллий рақс, фортепьяно, академик ижро, театр санъати, анъанавий ижрочилик, зарбли чолғулар каби 11 йўналишда сабоқ олмоқда. Бу ерда яратилган қулай ижодий муҳит ва малакали педагогларнинг бой тажрибаси ёш авлоднинг истеъдод ва салоҳиятини юксалтириш, нуфузли танлов ва фестиваллардаги муваффақиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
1 440






Все о погоде - Pogoda.uz