Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 15:36 Чоп этиш версияси

Институтда ўқувчи-ёшларни олий ўқув юртига тайёрлаш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда

Андижон машинасозлик институтида ўқувчи-ёшларни олий ўқув юртларига тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш масаласига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбирда профессор-ўқитувчилар, институт қошидаги академик лицей ўқувчилари, уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун шароит яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Институтимизда 12 ихтисослик йўналиши бўйича 4 мингдан зиёд талаба, институт қошидаги академик лицейда 600 дан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда, – дейди Андижон машинасозлик институтининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректори Акмалжон Эрматов. – Уларга муайян мутахассислик бўйича пухта билим бериш, академик лицей ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тайёрлашга қаратилган ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Тадбирда Президентимизнинг юқорида зикр этилган қарори мазмун-моҳияти, академик лицей ўқувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлашнинг муҳим йўналишлари ва ташкилий норматив асослари хусусида иштирокчиларга маълумот берилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

– Бугун институтда фарзандларимизни олий ўқув юртига тайёрлаш борасида ибратли ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди тадбир иштирокчиси Толибжон Тоштемиров. – Ёш авлод тақдири, уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етиши учун кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнунмиз.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 095






Все о погоде - Pogoda.uz